Арабистон ярим оролида Қурайшнинг фитналари мана шундай давом этди. Қурайш бу билан кифояланиб қолмади, мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишганини эшитгач, Нажошийнинг ҳузуридагиларни мусулмонларга қарши қайраб, уларни Ҳабашистондан чиқартириб юбориш учун икки элчи юборди. Улар Амр ибн Ос ва Абдуллоҳ ибн Рабиъа эди. Улар Ҳабашистонга етиб келиб, Нажоший саройидаги бош руҳонийларга - мусулмонларни Маккага қайтаришга ёрдам қилишларини ўтиниб - ҳадялар беришди. Кейин Нажоший ҳузурига кириб, шундай дейишди: «Эй подшоҳ, сизнинг юртингизга биздан аҳмоқ ёшлар келган. Улар ўз қавмлари динини тарк қилишган, бироқ, сизнинг динингизга киришмаган. Ўзлари тўқиб олган биз ҳам, сиз ҳам билмаган бир динни олиб келишган. Бизни уларнинг ота-боболари, амакилари, қариндошлари уларни ўз юртларига қайтариб юборишингиз учун ёрдам сўраб олдингизга юборишди. Зеро, қариндошлари уларнинг айблари ва қилмишларини жуда яхши биладилар». Нажоший мусулмонлардан бу хусусда нима дейишларини билиш учун уларни чақиртириб сўради: «Сизлар қавмингиздан ажралишингизга, менинг динимга ва бошқа ҳеч бир миллатнинг динига кирмаслигингизга сабаб бўлган бу дин қандай?» Унга Жаъфар ибн Абу Толиб жоҳилиятдаги аҳволлари, ўзлари қандай сифатда бўлганларини баён қилиб, жавоб берди. Кейин Ислом олиб келган ҳидоятни, мусулмон бўлганларидан сўнг аҳволлари қандай суратга ўзгарганини баён этди. Кейин Қурайшнинг уларни қандай азоб ва қийноқларга дучор қилганини сўзлаб берди ва: «Қурайш бизга зўравонлик қилиб, қийноқларга дучор қилгач, бизни танг аҳволга солиб қўйгач, динимиздан қайтаришга урингач, сизнинг юртингизга келдик, бошқалардан кўра сизнинг ҳимоянгизда бўлишни танладик ва сизнинг ҳузурингизда зулмга учрамасликка умид қилдик», деди. Нажоший Жаъфарга деди: «Сизларда пайғамбарларингиз келтирган бирор нарса борми, менга ўқиб берсанг?» Жаъфар «Ҳа», деди ва Қуръондан «Марям» сурасининг бошидан ушбу оятигача ўқиб берди:
13-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|